- 2022-06-30
БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича йиғилишида иштирок этган швециялик Грета Тунберг глобал исиш борасида етарлича одим отмаган дунё лидерларига норозилигини билдирди.
Нью-Йоркда ўтказилган БМТнинг иқлим бўйича йиғилишида иштирок этиш учун ёқилғисиз “Maliza II” номли елканли кемада Атлантика океанидан сузиб ўтиб, АҚШга келган 16 ёшли Грета Тунберг дунё нашрларида бош саҳифалардан ўрин олди. Отаси швециялик актёр ва онаси дунёга машҳур опера ижрочиси бўлган Грета болалагида аспергер синдроми билан хасталанган. Унинг чиқиши дунёни иккига бўлди. Гретанинг ҳаво ифлосланишига сабаб бўлиши туфайли самолётда учишга қаршилик кўрсатиши баъзиларга бемаъни туюлса, баъзилар эса буни жуда ўринли деб топди.
Лекин энг муҳими Гретани душсиз ва ҳожатхонасиз кемада сафарга чиққани учун қаҳрамон деб эълон қилган ва дунё лидерларига мурожаат қилиш имконини берган БМТ ва дунё нашрлари Сурия, Африка, Яман ва Аракандаги тўқнашувлардан қочиш учун минган резина қайиқларда жон берган Гретанинг тенгдошларини кўрмади, уларнинг ноласига қулоғини бекитди, фожиали ўлимларига кўз юмди.
Бугунгача фақат рамзийлашган исмлар устида обрў тўплашга уриниши учун танқид қилинган Сурия, Яман, Ироқ, Ливия, Миср, Судан, Афғонистон, Аракан, Босния каби уруш минтақаларида учраган қийноқлар ва қатлиом видеоларига қарамай бу болалар бўйича фақатгина статистика тузишдан бошқасига ярамаган БМТ яна тортишувлар марказида қолди.