Арманистон президенти инглиз жосуси


  • 13 Апрель, 2021
  • 245

Арманистонда Қорабоғдаги мағлубиятдан кейин бошланган сиёсий, иқтисодий, ҳарбий ва ижтимоий нотинчлик давом этмоқда. Арманистон собиқ президенти Грант Багратян ҳозирги президент Армен Саркисяннинг инглиз жосуси эканлигини айтди.

Ереванда 53 нафар адвокат президентнинг инглиз ватандоши эканлигини ва арман халқидан баъзи махсус маълумотларни яширганлиги бўйича бош прокуратурага мурожаат қилди. Озарбайжон собиқ ташқи ишлар вазири Тавфиқ Зулфиқоров Саркисян ҳақида “Узоқ йиллар Англияда яшади. Британия қироличасининг ёнида унинг махсус унвони бор. Британияга содиқ ва Бирмингем саройида муҳим ўрни бор” деди. Зулфиқоров Саркисяннинг ўлкасида иккита ватандошликка  эгалиги ва буни халқидан яширганлиги бўйича айбланаётганини билдирди. Зулфиқоров бундан ташқари Лондоннинг халқаро аренада Саркисянни очиқча ва кучли шаклда дастаклашига эътибор қаратди.

Арманистонда 1993-96 йилларда бош вазир лавозимида ишлаган озодлик партияси бошчиси Грант Багратян Саркисянни “MI6 жосуси” деб атади. Саркисянни Британия манфаатлари учун хизмат қилиш билан айблаган Багратян президентнинг қонституцияга зид ва таҳликали ўйинлар ўйнаётганлигини айтди.


Бошқа мақолалар