- 2018-01-09
Дунёга машҳур юлдуз Ким Кардашяннинг Саудия Арабистонига келиб, 1 миллион доллар эвазига саудиялик шаҳзода билан бир оқшом бирга бўлиши ҳақидаги хабар шов-шув кўтарди.
Канье Уэст билан турмуш қуриб, бир фарзанднинг онаси бўлган Ким Кардашянга келган таклиф барчани шошириб қўйди. Лекин энг кутилмагани Кардашяннинг бу таклифни қабул этиши бўлди.
Сўнгги вақтларда “Paper” журналидаги яланғоч суратлари билан кун тартибидан тушмаётган Ким Кардашянга саудиялик шаҳзодадан бир кеча учун 1 миллион доллар таклиф этилди.
Дунёга машҳур АҚШ телевидения юлдузи Ким Кардашян бу сафар араб дунёсини алғов-далғов қиладиган иддао билан эътиборни тортди. Хабарларга кўра, январь ойида Саудия қироллигининг меҳмони сифатида Саудия Арабистонга боришни режалаштирган Кардашян шаҳзоданинг бир кечалик базм таклифига розилик билдирди. Саудия Арабистонда норозиликларга сабаб бўлган 1 миллион долларлик таклиф социал медиада “Мусулмонликнинг юз қораси” деб баҳоланмоқда.
Энг сўнгги бор 2012 йили бир фирманинг очилиши учун Баҳрайнга борган Кардашян у ерда оммавий норозиликлар билан кутиб олинганди. Газеталарда чоп этилган норозилик намойишида бир намойишчи қўлида “Сурия жабрланувчиларни қабул қилади, Баҳрайн ҳаёт аёлларини” деб ёзилган плакат билан тасвирга олинганди. Кардашян нафақат қиролликнинг эмас, саудия аёлларининг ҳам диққатини тортмоқда. Ҳатто кўп аёллар унга ўхшаш учун пластик жарроҳликларни амалга оширишмоқда.