- 2013-06-01
Озарбайжон мудофаа вазирлиги тарафидан берилган баёнотда ишғолчи Арманистон армиясининг иғволари натижасида чегарада келиб чиққан таранглик ҳалигача давом этаётганлигини билдирди. Арманистон армиясининг юқори лавозимли зобитлари ўлдирилди, ишғол остидаги стратегик ҳудудлар қайтариб олинди.
Вазирлик Арманистон мудофаасининг олдинги сафида бўлган ҳарбий нишонларнинг ва кўплаб ҳарбий воситалар, ҳарбий қурилмалар йўқ қилинганлигини маълум қилди. Баёнотда сўнгги 24 соат ичида Арманистон сулҳни 127 марта бузганлигини билдирилди. Бундан ташқари Арманистон тарафидан тинч аҳоли яшайдиган ҳудудлар бомбаланиб, бир киши ҳалок бўлганлиги ва бир киши жароҳат олганлиги қайд этилди.
Озарбайжон мудофаа вазирлиги тарафидан берилган баёнотда кеча ва бугун Арманистон армияси Озарбайжон ҳудудини тинимсиз ўққа тутди. Бунинг натижасида тинч аҳоли орасида ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганлар бўлди. Тинч аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш учун Озарбайжон армияси Агдере, Тертер, Агдам, Хожаванд ва Фузулий ҳудудларида операция бошлади. Мудофаа вазирлиги ишғол остидаги стратегик тепаликлар ва ҳудудлар қайтариб олинганлигини хабар берди.
Қайтариб олинган ҳудудларда мудофаа чизиғи кучайтирилгани маълум қилинди.
Озарбайжон мудофаа вазирлиги берган маълумотга кўра, чегарада юз берган шиддатли тўқнашувларда 12 нафар Озарбайжон аскари шаҳид бўлган.
Бундан ташқари, тўқнашувларда ораларида юқори лавозимли зобитлар ҳам бўлган 50 дан ортиқ Арманистон аскари ўлдирилган. Кўплаб ҳарбий воситалар йўқ қилинган. Баёнотда “Сулҳ яна бузилган тақдирда Арманистонга бундан ҳам оғир зарбалар берилиши” айтилди.
Арманистон расмий хабар агентлигида ўрин олган маълумотга кўра, чегарада юз берган тўқнашувлар юзасидан Арманистон ташқи ишлар вазири Эдвард Налбандян Россия ташқи ишлари вазири Сергей Лавров билан телефон орқали боғланганини ва ёрдам сўраганлиги билдирилди.
Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Путиннинг Арманистон-Озарбайжон чегарасида юз берган қуролли тўқнашувлар янгидан авж олишидан хавотирда эканлигини ва тарафларни буни тўхтатишга чақирганини билдирди.