Канадада оммавий қотиллик


  • 8 Март, 2024
  • 96

Канаданинг Оттава шаҳрида оммавий қотиллик натижасида олти киши ҳалок бўлди. Уларнинг тўрт нафари ёш болалар эди.

Она, унинг тўрт нафар фарзанди ва уларнинг таниши Оттавадаги ўз уйида чоршанба куни кечқурун ўлдириб кетилди.

Полиция 5 нафар оила аъзоларини Шри-Ланкадан Канадага кўчиб келган мигрантлар эканлигини аниқлади.

Полиция тез орада қотилликда гумонланаётган 19 ёшли Фебрио Де-Зойсни қўлга олди. Унга биринчи даражали қотиллик айби қўйилмоқда. Фебрио ҳам асли Шри-Ланкадан бўлиб, Канадада талаба сифатида яшаб келмоқда. У воқеа жойида қўлга олинди.

Оттава мэри Марк Сатклифф ижтимоий тармоқ орқали ёзган хабарида қотилликнинг шаҳар тарихидаги энг даҳшатли воқеа бўлганлигини айтди.

Оммавий қотилликлар Канадада жуда камдан-кам бўлади. Бир миллионлик аҳолиси бўлган Оттавада 2023 йили 14 та қотиллик, 2022 йили эса 15 та қотиллик юз берган.


Бошқа мақолалар