Яна уч ўлка Фаластинни тан олди


  • 23 Май, 2024
  • 76

Испания, Норвегия ва Ирландия мустақил Фаластин давлатини тан олишларини расмий равишда эълон қилишди. Словения, Мальта ва Бельгия ҳам бунга тайёр эканликларини билдирди. Шу тариқа Фаластин давлатини тан олган ўлкалар сони 146 тага етди.

Хамас ҳужумини баҳона қилиб, Ғазода қатлиомни амалга ошираётган Исроил халқаро аренада мавқесини йўқотмоқда. 143 ўлка тан олган Фаластин давлатини Испания, Ирландия ва Норвегия ҳам тан олишини билдирди. Норвегия бош вазири Йонас Гар Стёре “Халқаро ҳуқуққа ва БМТнинг тегишли қарорларига мувофиқ равишда Фаластинни 1967 йилги чегаралари билан 28 май куни тан оламиз” деб маълум қилди. Норвегия ортидан Ирландия бош вазири Симон Харрис ҳам ўлкасининг Фаластин давлатини тан олишини билдирди. Харрис “Келгуси ҳафталарда бошқа ўлкаларнинг ҳам бу муҳим қадамни ташлаб, бизга қўшилишларига аминман” деди. Тель-Авивни гангитиб қўйган яна бир хабар Испаниядан келди. Бош вазир Педро Санчез ҳам 28 майда вазирлар маҳкамасининг ўтказиладиган йиғилишида олинадиган қарор билан Фаластин давлати тан олинишини хабар берди. Санчезнинг бу гаплари ҳукумат коалициясининг депутатлари томонидан оёқда туриб қарсак билан олқишланди.

Словения бош вазири Роберт Голоб уч давлатнинг Фластинни тан олишини мамнуният билан қаршилаб “Сўнгги ҳафтада улар билан яқин алоқада бўлдим ва олдимиздаги кунларда буни биз ҳам амалга оширамиз” деди.

Норвегия халқаро жиноят судининг ҳибсга олиш қарори чиқадиган бўлса, Исроил бош вазири Нетаньяҳуни ҳибсга олишга тайёр эканлигини билдирган биринчи Европа ўлкаси бўлди. Норвегия ташқи ишлар вазири Эспен Барт Эйде “Агар Нетаньяҳу ёки ҳибсга олиниш кўрсатилган Хамас бошчиларидан бири Норвегияга келадиган бўлса, буни бажаришга масъулмиз. Айни шу ҳолат Европадаги барча давлатларга тегишли” деди.


Бошқа мақолалар