Янги Зеландияда янги касаллик ҳолати қайд этилмади


  • 27 Апрель, 2020
  • 500

Янги Зеландия бош вазири Джасинда Ардерн коронавирусга қарши олиб борилган курашда ғолиб бўлганликларини маълум қилиб, ўлкада янги касаллик ҳолати қайд этилмаганлигини билдирди.

Хитойда пайдо бўлиб, жаҳон миқёсида 3 миллион одамга юққан ва 200 мингдан ортиқ ўлимга сабаб бўлган янги тур коронавирус (Covid-19) эпидемиясида кўплаб ўлкаларда касаллик авжига чиқаётган бўлса, Янги Зеландия карантин тадбирларини бўшаштиришни бошлади. Джасинда Ардерн баёнотида ўлкада янги ҳолат қайд этилмаганлигини маълум қилиб “Янги Зеландия корпонавирусга қарши урушда ғолиб бўлди” деди. Бош вазир ўлкада баъзи тақиқ ва чекловларни енгиллатишга қарор қилганини билдирди. Бир ойдан ортиқ кўчага чиқиш тақиқланган ўлкада 4-даражадаги тревоганинг 3-даражага туширилиши маълум қилди.

Янги ҳолат қайд этилмаганига қарамай ўлкада сартарош, массаж ва спорт заллари, дўкон ва ресторан каби яқин алоқада бўладиган муассасаларнинг тревога даражаси яна бир даражага туширилмагунча очилмаслигини билдирди.

Янги Зеландияда шу кунгача жами 1469 киши коронавирус хасталигига чалиниб, 1180 киши бутунлай соғайиб кетди. 19 киши эса ҳаётдан кўз юмди.


Бошқа мақолалар