- 2016-04-12
Россия Ўзбекистоннинг 865 миллион долларлик қарзидан воз кечди.
Ўзбекистоннинг собиқ иттифоққа тегишли Олмос фондидан ҳақ талаб қилишдан воз кечиши эвазига Россия бу ўлкадан оладиган 865 миллион долларлик қарзидан воз кечди.
Россия президенти Владимир Путиннинг икки ўлка орасида аввал имзоланган тарафларнинг молиявий даъволардан ўзаро воз кечишни таъминлайдиган келишув ҳақидаги қонунни имзолади.
Ўзбекистон нашрларида ўрин олган хабарларга кўра, 25 мартда Россия давлат Думаси, 30 мартда федерал кенгаш тарафидан қабул қилинган қонун кеча Путиннинг имзоси билан кучга кирди.
Путиннинг 2014 йил декабрь ойида Тошкентга қилган сафарида имзоланган келишувга кўра тарафлар собиқ иттифоқ давридаги молиявий операциялардан ўзаро воз кечишмоқда.
Ўзбекистоннинг собиқ иттифоқнинг олмос фондини бўлишишдан воз кечиш эвазига Россия ҳам бу ўлкадан олиши лозим бўлган 865 миллион долларлик қарзидан воз кечди. Ўзбекистон ушбу келишув кучга кириши сабабли энди Россияга фақат 25 миллион доллар қарз тўлайди.