“Shymkent city” – келажак шаҳри


  • 15 Ноябрь, 2016
  • 993

Кеча Чимкент шаҳрида “Shymkent city” лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу тақдимот маросими доирасида журналист ва шаҳар маслаҳати депутатлари учун “келажак шаҳри” бўйлаб экскурсия уюштирилди.

Шаҳар ҳокими ўринбосари Нуралхан Кушеровнинг хабарига кўра, лойиҳанинг умумий майдони 427 гектарни ташкил этади. Бугунги кунда инфраструктура ва йўл қурилиши олиб борилмоқда. Шаҳарчадаги йўлнинг кенглиги 40-50 метрни ташкил этиб, унга тротуар, ариқчалар ва велойўлаклар ҳам киради.

Ушбу лойиҳа учун бюджетдан 6,7 миллиард тенге ажратилган. Қурилиш ишлари 2017 йилда тугатилиши режалаштирилган.

54 хонадонлик тўққиз қаватли уйлар кейинги йилнинг март ойида топширилиши режалаштирилган. Уйлар “Ҳамёнбоп турар жой - 2020” дастури доирасида берилади.

Нуралхан Кушеров хабарига кўра, “Shymkent city” ҳудудида 300 та кўп қаватли бино, спорт комплекси, 7 мактаб, 21 та болалар боғчаси шаҳардаги энг катта умумий майдони 62 гектар бўлган парк қурилади. Шаҳарчада 70 минг киши истиқомат қилиши режалаштирилмоқда.

Ҳозирги вақтда хорижий инвесторлар билан 1 миллард доллар инвестицияқилиши ҳақида келишувлар имзоланмоқда. Хитой, Туркия ва Қозоғистонлик инвесторлар билан имзоланган шартномаларга кўра, улар 3 та 25 қаватлик бизнес маркази ва 4 та савдо маркази қурилишини бошлашган.


Бошқа мақолалар