- 2020-01-21
Американинг ресторанлар тармоғи бўлган McDonald's Қозоғистон бозорига кириб келмоқда. Яқин 2-3 йилда Қозоғистоннинг бир қатор шаҳарларида тахминан 15 та McDonald's ресторани очилади, деб маълум қилди McDonald's’нинг Қозоғистонда франчайзинг ҳуқуқига эга бўлган тадбиркор Қайрат Бўронбоев.
Бўронбоевнинг айтишича, McDonald's’нинг 200 кишига мўлжалланган Қозоғистондаги биринчи рестораниАстанада 8 мартда очилади. Бу ресторанда 200 дан кўпроқ иш ўрни бўлади. Ушбу ресторанга инвестициялар ҳажми 3,5 млн долларни ташкил қилмоқда. "Биз Астана ва Алматида 15 та McDonald's ресторанини очишни режалаштирганмиз. Биринчи ресторан Астанада очилади. Харажатни қоплаш борасида гапирадиган бўлсак, бизда барча лойиҳалар харажатни қоплаш муддатига эга, барча ресторанлар харажатларни қоплай олади, ҳаммаси биз яна нечта ресторан қуришимизга боғлиқ" деб айтди Бўронбоев.
Жорий йилнинг май-июнь ойларида Алматида иккинчи ресторанни очиш режалаштирилмоқда.
"Ресторанлар учун асосий маҳсулотларни Россия корхоналари етказиб беради. Россияда деярли барча зарурий маҳсулотлар ишлаб чиқарилади, баъзи маҳсулотлар Европадан олинади. Ресторанлар ривожланишига қараб кейинчалик масаллиқларни ўзимида ишлаб чиқаришимиз мумкин", деб айтди Бўронбоев.
McDonald'sнинг Россия ва МДҲ бўйича бошчиси Ҳамзат Хасбулатов Қозоғистон Америка тармоқ реторани кириб келган 120-давлат эканлигини айтиб ўтди.
Дунёда энг йирик ресторанлар тармоғи McDonald's 100 дан ортиқ давлатдаги 35 мингдан қўпроқ ресторанни бирлаштиради ва ҳар куни 70 млн дан кўпроқ мижозга хизмат кўрсатади.
McDonald's компанияси 1940 йили Дик ва Мак Макдональдслар тарафидан асос солинган. Биринчи ресторанлари АҚШнинг Калифорния штатидаги Сан-Бернардино шаҳрида очилган.