10 триллион долларлик саммит


  • 15 Апрель, 2016
  • 1378

Кучи 10 триллион доллардан ортиқ 57 ўлканинг иштирокида Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)нинг 13- Ислом саммити Истанбулда бошланди. Ғарб матбуоти бу ҳолатдан ҳам жуда беҳузур бўлди.

Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)нинг 13-саммити Истанбул Конгрес марказида бошланди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон меҳмонларни кутиб олди. Иқтисодий кучи 10 триллион доллардан ортиқ 57 ўлка иштирок этаётган саммит ғарб нашрларини "безовта қилди". Инглиз, немис ва АҚШ нашрлари Туркиянинг роли ислом ўлкалари орасида тобора ортиб бораётганидан бонг уриб, жудаям беҳузур бўлишаётганини яшира олишмади. Саммит очилишида нутқ сўзлаган Эрдўғон қуйидагиларни гапирди:

“Мусулмон сифатида ҳал қилишимиз лозим бўлган муаммолар бошида асосан фирқачилик, ирқчилик фитнаси келмоқда. Ҳар доим айтганимдек, менинг диним суннийлик эмас, шиалик ҳам эмас. Менинг диним Исломдир. Мен 1 миллиард 700 миллион биродаримдек мусулмонман. Бошқа бутун фарқлиликлар, тафовутлар ушбу эътиқодимнинг олдида эмас, ортида туради.

Ислом номини бурканиб ҳар куни мазлумларга ҳужум қилаётган, уларнинг жонига қасд қилаётган, мол-мулкини талон-тарож қилаётган террор ташкилотлари асло бу муқаддас диннинг тамсилчиси ва мансуби бўла олмайди. Чунки бизнинг динимиз тинчлик динидир.

Ихтилофларни эмас иттифоқни, хусуматни эмас муҳаббатни кучайтиришимиз керак! Чунки зарар кўраётганлар фақат мусулмонлардир.

Биз тезкор ҳаракат қилмасак умидини бизга боғлаганлар азият чекишади. Ўлкамизда ҳам PKK, DHKP-C каби террор ташкилотлари бор. PKK Ироқда, унинг бир тармоғи бўлган PYD Сурияда, кўплаб террор ташкилотлари асосан Европада фаолият кўрсатмоқда.

Ислом ўлкаларида юз бераётган террористик ҳужумларга қарши ташқаридан кимнингдир курашишини кутмаслигимиз, курашни ўзимиз олиб боришимиз лозим. Улар нефть учун кураш олиб боришмоқда. Биз эса. тинчлик ва осойишталик учун.

Бутун жаҳон прессаси Париждаги, Брюсселдаги терактлар ҳақида тинмай гапирмоқда. Лекин Анқара, Истанбул, Лаҳордаги терактлар ҳақида лом-мим дейишмаяпти.”

Саудия Арабистони қироли бўлган кунидан бошлаб Туркия билан алоқаларни кучайтиришга ҳаракат қилаётган Салмон бин Абдулазиз Туркия президенти Эрдўғон билан бир қанча учрашувлар ўтказди. Салмоннинг Туркияга инвестиция киритиши айтилди. Қирол Салмон яна бир марта Туркияга келганидан бахтли эканлигини билдирди.

Қатар амири Ал Соний ИҲТнинг 13-саммити сабабли Туркияга келганидан мамнуниятини билдирди. Қисқа вақт ичида Туркия президенти Эрдўғон билан энергетика, таълим, билим, алоқа, виза масалари каби 16 та мавзуда келишув имзолаганини таъкидлаган Қатар амири “Туркия биз учун дўст ва биродар ўлка. Қатар ва Туркия алоқалари кундан-кунга ривожланиб боради” деди.


Бошқа мақолалар