- 2018-11-30
АҚШ разведкасининг Ўрта Шарқдаги иттифоқдоши бўлган Бирлашган Араб Амирликларининг АҚШ сиёсий тизимига аралашиш ҳаракатида бўлганлиги бўйича ҳисобот тайёрлади.
“Washington Post”нинг ушбу ҳисоботни ўқиган ва исмлари ошкор қилинмаган уч манбага асосланган хабарида АҚШ миллий разведка кенгаши БААнинг АҚШ ташқи сиёсатига таъсир кўрсатиш борасида батафсил маълумотлар келтирганлиги ва давлатнинг юқори лавозимли амалдорларига хабар берилганлиги айтилган.
Хабарда БААнинг АҚШ ташқи сиёсатини ўз манфаатларига мослаштиришни таъминлаш учун АҚШ бошқарув тизимидаги хавфсизлик бўшлиқларидан фойдаланганлигига эътибор қаратилди.
Юқорида айтилган хавфсизлик бўшлиқларига мисол тариқасида сайлов кампанияларига берилган пуллар, таъсирли лобичилик фирмаларнинг қўлланилиши айтиб ўтилди.
Хабарда БААнинг 2016 йилдан буён лоби ширкатларига 154 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфлаганлиги таъкидланди.