- 2016-11-26
Украина марказий сайлов ҳайъати президентлик сайловларининг иккинчи турга қолганлигини маълум қилди.
Украина марказий сайлов комиссияси раиси Татьяна Слипачук ўлкада ўтказилган сайловда номзодлардан ҳеч бири 50%дан юқори овоз олмаганлигини билдирди. Иккинчи турга комик актёр Владимир Зелинский ва амалдаги президент Петро Порошенко қолганини айтган Слипачук “Иккинчи турнинг бўлиши аниқ” деди.
Ўлка миқёсида 62,78% аҳоли иштрок этиб, маҳаллий вақт билан соат 12.30 да овозларнинг 72,09%и саналди.
Натижага кўра, Владимир Зелинский 30,44% билан биринчи, амалдаги президент Петро Порошенко эса 16,15% билан иккинчи ўринни эгаллади. Собиқ бош вазир Юля Тимошенко эса 13,16% овоз тўплади.
Энди қолган икки номзод 21 апрелда иккинчи турда президентлик лавозими учун курашади.