Британия музейи тарихий асарларни қайтарди


  • 12 Апрель, 2024
  • 109

Англия пойтахти Лондондаги Британия, Виктория ва Альберт музейлари Ганага Ашанти қироллигига оид 32 та тарихий асарни қайтариб берди.

Гана тарафидан берилган хабарда ораларида олтин ва кумуш либослар ҳам бўлган асарларнинг Ашанти вилоятининг пойтахти Кумасидаги Манхия сарой музейида кўргазма учун қўйилиши айтилди.

Ганада 1874 йилги Сагренти урушида инглиз аскарлари тарафидан талон-тарож қилинган бу асарлар 1965 йилдан буён Британиянинг турли музейларида кўргазмага қўйилиб келаётган эди.

Ганага тегишли мустамлакадан аввалги ва мустамлака даврида ўғирлаб кетилган юзлаб тарихий асарлар АҚШ ва Европа ўлкаларидаги турли музейларда ўрин олган.

Британия музейидаги баъзи асарларнинг ўғирланишидан кейин Гана ўз асарларини талаб қилганди. Бу талабдан кейин январь ойида “Ашанти қироллик жавҳарлари” деб номланган Ганага оид олтин асарларни 150 йилдан кейин ўлкага қайтаришга қарор қилинганлигини билдирганди.

Бундан ташқари, Британия музейида асарлари кўргазмага қўйилган ўлкалар ўтган йил музейнинг сақлаш омборларидан 2 мингга яқин ёдгорликлар йўқолиши, ўғирланиши ва зарар кўриши каби хабарлар ортидан  асарларини қайтариб беришни талаб қилганди.

Греция эса йиллар мобайнида талаб қилиб келаётган Элгин мармарларини қайтариб беришлари учун турли чораларга бош уриб кўрганди. Энг охирида Греция бош вазири Кириакос Мицотакис Британия зиёрати вақтида бош вазир Риши Сунак билан учрашувида Элгин мармарлари масаласини кўтаришини айтганди. Сунак эса бу гаплардан кейин Мицотакис билан учрашувини бекор қилганди.

Британия ўз навбатида музейларида бўлган бошқа ўлкаларга оид тарихий асарларни ҳимоя қилишини, авваллари расмий йўллар билан Англияга олиб келинганлигини ва ушбу ўлкаларнинг танилишига ҳисса қўшаётганлигини баҳона қилиб, уларни асл эгаларига қайтариб беришни истамаяпти.


Бошқа мақолалар