Қозоғистонда 2 миллиард дарахт экилади


  • 4 Ноябрь, 2022
  • 193

Яқин йилларда Туркистон шаҳри атрофидаги яшил белбоғ 30 минг гектаргача кенгайтирилади.

Ҳокимиятда “Президентимизнинг 5 йилда 2 миллиард кўчат экиш бўйича кўрсатмасини амалга ошириш мақсадида Туркистон вилоятида 132 минг гектор майдонга 210 миллион кўчат экиш режалаштирилган” деб маълум қилди.

Бугунги кунда 13,6 минг гектарга дарахтлар экилган.

Бу билан бирга ҳокимиятда минтақавий мутахассислар билан бирга экилган кўчатларнинг 25%и қуриб қолишини табиий ҳол деб ҳисобламоқда. Чунки Туркистон иқлими кескин континентал ҳисобланади.

Мутахассисларнинг фикрича, бир гектар ўрмон йилига 18 миллион кубометр ҳавони тозалаб, соатига 8 кг карбонат ангидридни ютади. Бу миқдордаги карбонат ангидридни 200 киши бир соатда чиқаради.

Кўрсаткичларга кўра, шаҳардаги ҳаво ифлослиги 65%га камайган. Бундан ташқари, вилоят ўрмон хўжалиги муассасаларида турли навдаги 30 миллиондан ортиқ кўчат етиштирилмоқда. Яқин вақтларда бу кўчатлар сонини 60 миллионга етказиш режалаштирилган.


Бошқа мақолалар