- 2018-03-16
"Нур Отан" партиясининг биринчи ўринбосари бўлган Асқар Мирзахметов Қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланди.
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев "Нур Отан" партиясидаги ўринбосари Аскар Мирзахметовни мамлакатнинг Қишлоқ хўжалиги вазирлигига раҳбар этиб тайинлаган. Бу ҳақда мамлакат раҳбарининг матбуот хизмати хабар тарқатди.
"Мирзахметов Аскар Исабекович Қозоғистон республикасининг Қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинлансин", дейилган президент фармонида.
Аввалроқ олдинги қишлоқ хўжалиги вазири Асилжон Мамитбеков истеъфога чиққанлиги хабар берилганди. Мамитбеков 5 май куни президент иштирокида Ер кодекси бўйича ўтказилган йиғилишдан кейин президент томонидан танқид қилиниб, истеъфо берганди. Шу куни Қозоғистон Иқтисодиёт вазири Ерболат Досаев ҳам истеъфога чиққанди.
Асқар Мирзахметов 2015 йилнинг августидан буён "Нур Отан" партиясида Нурсултон Назарбоевнинг биринчи ўринбосари сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда эди. 2009-2015 йиллари Жанубий Қозоғистон вилоятининг ҳокими лавозимида ишлаган.
Мирзахметов қишлоқ хўжалиги ва иқтисодий соҳада катта тажрибага эга бўлиб, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди ҳисобланади.