Ўзбекча микроГЭС


  • 26 Февраль, 2018
  • 852

Давлат эски ГЭСларни таъмирлаш ва янгиларини қуриш билан овора бўлаётган бир вақтда Ўзбекистоннинг оддий аҳолиси электр энергиясини мустақил равишда олишга уринмоқда. Улар бу йўлда сувнинг оқими орқали электр ишлаб чиқарадиган микроГЭСлардан фойдаланмоқда.

Журналист бу ҳақда Косонсой шаҳрида тажрибавий микроГЭС ўрнатган Наманган илмий-тадқиқот институти тадқиқотчиси Зулфия Мамадалиева билан суҳбатлашди.

Мамадалиева “Илмий тадқиқот ишим даврида тадбиркорлар ва фермерлар билан ишлаганда уларнинг муқобил энергияга бўлган эҳтиёжларини сездим. Сўнгра шу устида иш олиб бора бошладим. Дастлаб туманимизни ўрганиб, микроГЭС учун мос жой танладим.

МикроГЭСнинг қулай томони олинадиган электр арзон баҳога тушади. Бу бугунги кунда энг муҳим масала. микроГЭС конструкцияси ҳам мураккаб эмас. Кўринишидан жуда ҳам баҳайбат кўринса-да, ўрнатиш, кўчириш жуда осон. Агар сув оқими ўргарса уни осонлик билан бошқа жойга кўчириш мумкин.

Ушбу қурилманинг муҳим тарафи у Ўзбекистоннинг турли вилоятларида оқиб ўтадиган кам оқимли сувга мўлжалланган.

МикроГЭС бу янги кашф этилган қурилма эмас. У аслида қадимдан ота-боболаримиз фойдаланиб келган чархпалакнинг такомиллаштирилган варианти, холос.

Бизнинг қурилма 10-15 кВт электр ишлаб чиқаради. Яъни икки ёки уч фермер хўжалигини таъминлайди. Ушбу конструкция ўрнатилиши билан 20-25 миллион сўм (2500-3125 доллар) гатушади. Масалан, уни учта оила шерик бўлиб, ўрнатса, ўзининг баҳосини икки ярим йилда оқлайди.

МикроГЭСнинг биринчи ва энг муҳим камчилиги унинг эҳтиёт қисмлари йўқлигида. Ҳозир Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган генератор йўқ. Уларнинг барчаси хориждан сотиб олинади. Бизнинг қурилмамиздаги энг асосий қисми эса генератордир. Агар генератор ўзимизда ишлаб чиқарилганда эди, бундай қурилмаларни ўрнатиш икки баравар арзонга тушарди. Яқин келажакда бизда ҳам генераторлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилишини умид қилиб қоламиз” деди.


Бошқа мақолалар