- 2024-09-03
Америка миллий аэрокосмик агентлиги (NASA) Годдард фазо тадқиқотлари институти (GISS)га кўра, 1880 йилдан бери энг иссиқ йил 2016 йил бўлади.
GISS директори Гавин Шмидт берган баёнотида апрель ойидаги қуруқлик ва денгиз иссиқлиги 1951-1980 йилларига кўра цельсий бўйича 1,1 даража ошганлигини айтди. Бу йилнинг апрель ойининг 1880 йилдан бери энг иссиқ давр эканлигини билдирган Шмидт бундан аввал энг иссиқ ҳарорат 2014 ва 2015 йиллари бўлганини қайд этди. Глобал миқёсда ҳаво ҳарорати 2015 йил октябрь ойидан бери ҳар ой кўтарилганлигини айтган Шмидт 2016 йилнинг 1880 йилдан кейин энг иссиқ йил бўлишини билдирди.
Франциянинг пойтахти Парижда ўтган декабрь ойида ўтказилган 21-БМТ иқлим ўзгариши анжуманида 196 ўлка глобал ҳаво ҳарорати кўтарилишини 1,5 билан 2 даража орасида тўхтатиш борасида ҳужжат имзолашганди. 22 апрелда БМТ бош офисида давлат ва ҳукумат бошчилари иштирокидаги йиғилишда имзоланган ҳужжат бугунгача 175 ўлка тарафидан қабул этилди.