Россияда сайлов натижалари эълон қилинди


  • 21 Сентябрь, 2021
  • 290

Россияда давлат думаси учун ўтказилган сайловларда президент Владимир Путин раҳбарлик қилувчи “Единая Россия” партияси 49,82% овоз тўплаб ғолиб бўлди.  Бу ҳақда марказий сайлов комиссияси маълум қилди.

“Ягона Россия” давлат думасига сайловда 49,82%, коммунистик партия 18,93%, либерал демократик партия эса 7,55%, “Адолатли Россия” 7,46%, “Янги одамлар” партияси 5,32% овоз тўплаган. Шу тариқа давлат думасига 5%лик барьердан ошган 5 партия вакиллари кирди.

17-19 сентябрь куни ўтказилган сайловлар қатор халқаро ташкилотлар томонидан танқидга учради. Улар Россия сайловчиларига ўз ҳуқуқларини амалга оширишга йўл қўйилмаганлиги ва сайлов олдида мухолифат партия вакилларига, мустақил журналистларга босим ўтказилганлиги айтишмоқда.


Бошқа мақолалар