Озарбайжон олтин заҳираси 2 маротаба ортди


  • 24 Май, 2016
  • 1134

Озарбайжон табиий қазилмалар вазири Ҳусайнгулу Багиров янги қазилмалар топилиши натижасида ўлкадаги олтин заҳиралари икки маротаба ошганлигини айтди.

Озарбайжон вазири сўнгги икки йилда янги конлар топилганлигини билдирди. “Trend haber” агентлигига кўра, янги технологиялар ёрдамда геолокация ишлари тезлашди. Багиров “Озарбайжонда тахминан 900 манба қайд этилган. Булардан 18 руда, 55 руда бўлмаган, 179 иншоот материали ва бир ер ости сув манбаси рўйхатга олинди” деди.

Озарбайжон статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг илк икки ойида ўлкада 597,1 килограмм олтин ва 130 килограмм кумуш чиқарилган.


Бошқа мақолалар