Қрим кўпригида портлаш


  • 10 Октябрь, 2022
  • 225

8 октябрь куни эрталаб Россия учун стратегик аҳамиятга эга ва Қрим боғлаб турувчи Керчь кўприги портлатилди. Портлаш натижасида ёқилғи ташиётган поезд вагонларида ёнғин чиққан. Воқеада 3 киши ҳалок бўлди.

Россия президенти Владимир Путин Қрим кўпригида юз берган портлашнинг Украина разведкаси томонидан амалга оширилганлигини айтди. Путин “Бу Россия федерациясининг критик аҳамиятга эга гражданлик пойдеворини йўқ этишга қаратилган терактдир. Буни режалаштирган, амалга оширган ва буюртма берган Украина разведкасидир” деб гапирди.

Россия тергов қўмитаси раиси Бастиркин портлаш бўйича террор айби билан жиноий иш очилганлигини билдирди.

Россия ҳукуматининг хабарига кўра, 9 октябрь куни кечки пайт Қрим кўпригининг икки йўлаги бўйича автомобиль қатнови тикланди.

Бундан ташқари, темир йўл қатнови ҳам тикланган. Симфереполь-Москва йўналишидаги поезд кўприкдан ўтган.


Бошқа мақолалар