- 2016-01-11
Бельгия пойтахти Брюсселда ўн минглаб кишилар ҳукуматнинг тежамкорлик сиёсатига қарши норозилик намойишига чиқишди.
Брюссель шаҳри марказидаги шимолий поезд вокзалида касаба уюшмасининг чақириғи билан тўпланган 60 мингга яқин киши ҳукуматнинг ҳафталик иш вақтини 38 соатдан 45 соатга чиқариш қарорига ва нафақа ёшининг 65 дан 67га кўтарилишига қарши намойиш ўтказди.
Бельгия ҳукуматининг тежамкорлик сиёсатига қарши чиққан намойишчилар “Пичоқ суякка етди” шиорлари билан шаҳар марказига қараб юришди.
Брюсселдаги жамоат транспорти секторининг ходимлари ҳам бу намойишга қўшилгани сабабли шаҳар ичидаги жамоат транспортлари тўхтади.
Намойишчиларга қарши полиция кўздан ёш оқизувчи газ ва сувдан фойдаланди.
Бельгия ҳукумати эса ўлкадаги жамият молиясини тартибга солиш ва нафақа тизимини давом эттира олиш учун бу қарорларнинг лозим эканлигини маълум қилди.
Францияда юз берган воқеалардагидек Брюсселдаги ҳодисаларда ҳам BBC ва CNN каби ахборот воситалари хабар бермасликни маъқул кўришди.
Айни шу ахборот воситалари Туркиядаги Гези воқеаларини соатлаб эфирга узатганди.