- 2018-04-21
АҚШда жойлашган Starbucks қаҳвахоналар тармоғи “Starbucks’га қайтиш” стратегияси доирасида Шимолий Америкадаги айрим қаҳвахоналарни ёпиш ва ходимлар сонини қисқартиришга қарор қилди. Қайта тузилиш режаси 1 миллиард доллар харажат талаб қилади ва тахминан 900 та қаҳвахонага алоқаси бўлмаган ходим ишдан бўшатилади. Ёпилишларнинг кўпчилиги 2025 йил молия йили охиригача амалга оширилади.
АҚШдаги Starbucks бренди қайта тузилиш жараёни доирасида Шимолий Америкадаги айрим бўлимларини ёпиш ва ходимлар сонини камайтиришини маълум қилди.
Компания бу қарорини АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржа комиссиясига расман тақдим этди.
Ҳужжатда компания кенгаши “Starbucks’га қайтиш” стратегияси доирасидаги қайта тузилиш режасини маъқуллагани айтилган. Унга кўра, брендга мос келмайдиган ва молиявий самарадорлиги паст бўлган қаҳвахоналар ёпилади. Шунингдек, қаҳвахоналар ва мижозларга яқинроқ сармояларга устуворлик берилиши, қўлловчи ташкилотлар ҳам қайта тузилиши қайд этилган.
Ҳужжатда таъкидланишича, ёпилишларнинг кўп қисми молия йили охиригача якунланиши кутилмоқда. Қайд этилишича, “Компания дўконларни ёпиш, қўлловчи ташкилотларнинг трансформацияси ва бошқа қайта тузилиш фаолиятлари билан боғлиқ ҳолда тахминан 1 миллиард долларлик харажат бўлишини кутмоқда ва бу харажатнинг 90 фоизи Шимолий Америка бизнесига тўғри келади”.
Жами харажатларнинг тахминан 150 миллион доллари ишдан бўшаётган ходимлар учун тўланадиган тўловларга, 400 миллион доллари компания томонидан бошқариладиган қаҳвахона активларини сотиш ва қиймат йўқотишга, 450 миллион доллари эса шартнома муддати тугамасдан ёпиладиган бўлимлар билан боғлиқ харажатларга сарфланиши мумкинлиги айтилган.
Starbucks бош ижрочи директори Брайан Никкол ҳамкасбларига йўллаган мактубида Шимолий Америкадаги компания бўлимлари сони 2025 йил молия йилида тахминан 1 фоизга қисқаришини маълум қилди.
Никколнинг таъкидлашича, компания қаҳвахонага алоқаси бўлмаган ходимлар сони ва харажатларни янада камайтиради, бу эса тахминан 900 та бундай лавозимнинг йўқолишига олиб келади.
Шунингдек, Исроилнинг Ғазога қарши ҳужумлари сабабли намойишлар ва бойкот акцияларига дуч келган Starbucks қаҳвахоналари тармоғининг жаҳон бўйича сотувлари кетма-кет пасайиб келмоқда.