Яширинча келишувга юборди


  • 26 Май, 2022
  • 217

АҚШ президенти Джо Байден Саудия Арабистон, Исроил ва Миср орасида нефть савдоси бўйича келишув имзоланиши учун икки нафар юқори лавозимли маслаҳатчисини яширинча Саудия Арабистонига йўллади. Бу ҳолат Байденнинг “Саудия Арабистон дунёдан изоляция қилиниши керак” деган гапини ёдимизга солди.

Россия-Украина уруши натижасида юзага келган нефть кризиси АҚШни ортга чекинишга мажбур қилди. Байден бошқаруви дунёда нефть қазиб олишни орттириш ва Вашингтон билан Риёд орасидаги алоқаларни кучайтириш учун қадам ташлади.

Оқ уй миллий хавфсизлик кенгаши Ўрта Шарқ директори Бретт МакГурк ва ташқи ишлари вазирлиги энергетика масъули Амос Хохштейннинг шу онда Саудия Арабистон, Исроил ва Миср орасидаги нефть савдоси келишувида музокаралар учун Саудия Арабистонга яширинча келганлиги иддао этилмоқда.

Хабарда Байденнинг июнь ойи охиридаги Ўрта Шарқ зиёрати доирасида Саудия Арабистонга бориши мумкинлиги айтилди.

Байден президентликка сайланганидан кейин Саудия Арабистоннинг дунёдан изоляция қилиниши кераклигини айтган, лекин Россия-Украина уруши натижасида юзага келган нефть кризиси туфайли Саудия Арабистон билан янгидан яқинлашишга уринмоқда.


Бошқа мақолалар