Россия Сурияда зарба еди!


  • 26 Май, 2016
  • 1217

ДАИШ Россиянинг Суриядаги ҳарбий базаси бўлган T4ни ер билан яксон қилди. Руслар ҳақиқатни яшириб, ёнғин чиққанини айтишди. АҚШ эса видеотасвирларни тақдим этиб “У ерда ёнғин эмас, портлаш бўлди” деди.

Россия президенти Владимир Путин бир йил аввал ДАИШни баҳона қилиб, қотил Асадга дастак бериш учун Сурияга кирди. Лекин ДАИШни эмас, Асадга қарши бўлган мухолифларга зарба берди. Рус армияси бироз вақтдан кейин Суриядан чиқиб кетишга қарор берди. Баъзи ҳарбий базалар эса, актив фаолият кўрсатишда давом этишини билдирди. Мана шу ҳарбий базалардан бири бўлган Латакиядаги T4 ҳарбий ҳаво базаси ДАИШнинг нишонига айланди. ДАИШ тарафидан 17 майда ҳарбий базага қилинган ҳужумда 4 дона M1 24 русумли вертолёт билан 20 та юк машинаси йўқ қилинди.

ДАИШ тарафидан берилган баёнотда ҳарбий базанинг ракеталар ёрдамида ўққа тутилгани маълум қилинди. Ҳодисанинг видеотасвирлари эса, АҚШнинг разведка ширкати “Stratfor”дан келди. Бу тасвирлар ҳарбий базанинг яроқсиз ҳолга келганини кўрсатди. Лекин руслар ҳарбий базаларига ҳеч ким ҳужум қилмаганини идаао этишди. Базада ёнғин чиққанини айтишди. Спутник тасвирларини таҳлил қилган “Stratfor”нинг ҳарбий таҳлилчиси Сим Так эса “Бу тасвирлар бизга у ердаги портлашнинг бахтсиз ҳодиса туфайли келиб чиқмаганлигини кўрсатмоқда. Руслар жуда жиддий зарба олишган” деди.

Айни пайтда ораларида PYD террористик ташкилоти ҳам бўлган АҚШ дастаклаётган Сурия демократик кучларининг “ДАИШнинг пойтахти” сифатида кўрсатилган Раққага йўналтирилган операцияси кеча ҳам давом этди. Раққанинг Айн Исса минтақаси ДАИШдан тозалангани маълум қилинди. 


Бошқа мақолалар