- 2013-07-15
COVID-19 эпидемияси дунёнинг турли бурчагидаги ҳукуматларни иқтисодиётларини дастаклаш учун қалтис қадамлар отишга мажбурламоқда. Айни вақтда қатъий карантинлар билан вирус қўрқуви одамларни уйда тутиб, солиқ даромадларининг тушиб кетишига сабаб бўлмоқда. Бу оқибатда дунёнинг қарзига катта таъсир кўрсатди.
COVID-19 пандемияси 3 та давлат қарзининг ЯИМга нисбати 200% устида ва 32 давлатнинг қарзини 100%дан юқори бўлиши билан дунё миқёсидаги давлат қарзларини катта миқдорда оширди. 257% билан дунёнинг энг кўп қарз/ЯИМ нисбатига эга ўлка Япониядир. Ўтган йил бу нисбат 238% эди. Кейинги ўринларда 210% билан Греция ва 212% билан Судан турибди. АҚШнинг қарз нисбати эса ўтган йилги 105%дан 133%га кўтарилди.
Тинмай қарзи ортиб бораётган бир нечта ўлка бор. 32 давлатнинг қарзи ЯИМга нисбатан 100%дан ортган. Бу эса ҳукуматларнинг иқтисодиётидаги қарзи бутун йиллик даромаддан юқори эканлигини билдиради. Қарзи кам бўлган давлатлар сони эса жуда кам. Булар Қувайт (14%), Россия (18%) ва Саудия Арабистон (31%) каби асосан нефть қазиб олувчи давлатлардир.
Ўрта Осиё давлатларининг қарзларининг ЯИМга нисбати Ўзбекистон (42%), Қозоғистон (27%) ва Туркманистон (26%)дир.