- 2015-11-02
Қозоғистон 2017 йили 54 давлат учун визасиз режим жорий этади. Астанада ўтказилган Президент ҳузуридаги хорижий инвесторлар кенгашидаги нутқида Нурсултон Назарбоев “(...) Бундан ташқари Иқтисодий ҳамокрлик ва тараққиёт ташкилотининг станартлари Қозоғистон учун татбиқ этилмоқда. Жорий йилда барча минтқаларда инвесторларга хизмат кўрсатиш қулайлаштирилди. Инвестициялик омбудсмен институти, инвестицияларни жалб қилиш бўйича минтақавий ҳукумат кенгашлари ташкил этилди. 2015 йили Қозоғистонга визасиз кирадиган давлатлар рўйхатида 35 тани ташкил қилган бўлса, 2017 йилда бу рўйхат 54 тага етади” деди.
Бундан ташқари Назарбоев кейинги йиғилиш учун мавзу таклиф қилди.
“Келгуси ўн йилликдаги Қозоғистоннинг асосий вазифаси 30 та энг ривожланган мамлакатлар рўйхатига олиб кирадиган янги иқтисодий ривожланиш моделини ташкиллашдир. Биз бу борада муҳим ишларни амалга оширмоқдамиз... Мен келаси йиғилиш мавзусини “Янги энергетика” деб номлашни таклиф қиламан. Бу йиғилишни айнан кўргазма ҳудудида очилиш вақтида кўплаб давлат вакиллари иштирокида ўтказишни таклиф қиламан. Агар қаршилар бўлмаса, бу таклифни тасдиқлаймиз” деди.