Европани қўрқитаётган тўлқин


  • 27 Ноябрь, 2023
  • 123

Яқинда бир хабарда “Танзания мустамлака даврида ўлган намойишчиларга оид қолдиқларнинг Германия музейларидан олиниб, ўлкага қайтарилиши борасида музокараларни бошлади” деган жумлалар бор эди. Бир ўлка Германияга “Сизлар ўлдирган ота-боболаримизнинг қолдиқлари ва бош суякларини қайтариб беринг” демоқда эди. Маданият, инсон ҳақ-ҳуқуқлари ҳақида оғиз кўпиртирадиган Европа иттифоқи бошчиси бўлган ўлка пахта учун Танзанияда қатл қилган 300 минг кишидан мингга яқинининг бош суягини ғурур билан музейларга кўргазма учун қўйди. Инсон калла суякларидан музей ташкил қилган бир давлат. Табиийки, аввало яҳудий қатлиомини қилади, сўнгра ортидан қарздор бўлган сионист Исроилга дастак учун югуриб, Фаластин қирғинига, минглаб ёш бола ва гўдак қатлига олқишлаб қарсак чалади. Чунки уларнинг генларида ваҳшийлик, қатлиом, бош суякларидан музей ташкил қилиш бор. Германия бугунгача Исроилга 100 миллиард долларга яқин товон тўлади. Ҳалигача тўловлари давом этмоқда. Ўлдирилган ҳар бир фаластинлик гўдак қонининг тўкилишида Германиянинг ҳиссаси бор.

Германия президенти Штайнмайер ой бошида аҳолисининг кўпи мусулмонлардан иборат 60 миллионлик Танзанияга сафар қилди. Ўлкасининг Танзанияга нисбатан ишлаган жиноятлардан уялишини айтиб, узр сўради. Қатл этган Сонгеа Мбанонинг неваралари билан учрашди. Немис қирғинида қатл этилган озодлик курашининг бошчиси Мбано Танзанияда миллий қаҳрамон ҳисобланади.

Германия президенти унинг невараларига “Бобонгизнинг суяклари ёки калла суяги қолган бўлса, уни топишга ҳаракат қиламан” деб ваъда берди. Гамбург университетининг тарих профессори Юрген Циммерер эса BBCга берган интервьюсида “Бугун музейларда жуда кўп суяк ва калла суяклар бор. Лекин уларнинг кимлигини аниқлаш учун ҳеч қандай маблағ ажратилмади” деди. Уларни қийнаётган ташвишни қаранг. Танзаниянинг миллий қаҳрамонининг бош суягини минглаб бош суяклар ичидан қандай топамиз дея чуқур ўйга ботишган. Бунинг учун маблағ ажратилмаганлигидан куйиб-пишмоқда.

Унинг калла суягини топиб, Танзанияга юборадиган бўлишса, кечирилишидан умид қилишмоқда. Катта давлат бўлган Германиянинг президенти қасам ичиб бош суягини топишга ваъда бермоқда. Миллионларни қатл этиш уларнинг генларида бор. Биздаги ғарб шайдолари бу ваҳшийларнинг асл башараси ҳақида лом-мим дейишмайди. Қатлиомлар билан мустамлакага айлантирган кўплаб ўлкаларини оч ва йўқсил ҳолда ташлаб кетишди. Бу ўлкаларнинг халқи очликдан ўлмаслик учун уларнинг ҳисобига шоҳона ҳаёт кечираётган ғарбга кўчишга мажбур бўлишди. Қатлиом ва қон дарёси қайтар дунё бўлиб Ғарбга қайтди. Бугун АҚШ ва Европа иттифоқининг энг катта дарди мигрантлар муаммосидир. Улар эккан уруғлар нафратга ва уларнинг диёрларига кўчишга айланди.

Шу сабабли Европада бугун мигрантларга қарши ирқчи партиялар ҳукумат тепасига келмоқда. Бутун ирқчи партиялар эса АҚШ шахсан ташкил қилган Европа иттифоқига қарши фашистлар бирлиги номи остида ҳамтовоқ бўлишмоқда. Янги дунё тартибига қарор берувчилар Европани алғов-далғов қилиш, дунё сиёсатида заифлатиш учун мигрант кризисидан фойдаланмоқда. Голландияда ирқчи-фашист партиясининг бошчиси Вилдерснинг сўнгги сайловда биринчи ўринга чиқиши Европа иттифоқини даҳшатгта туширди. Энди бутун платформаларда “иттифоқ тарқаладими?” деган тортишувлар авж олди. Қуръони каримни ёқиб, мигрантларни ҳайдаб юборишини, Голландияни Европа иттифоқидан чиқаришини ваъда қилиб овоз тўплаган Вилдерснинг онаси индонезияликдир. Голландияда иккинчи ўринни эгаллаган партиянинг бошчиси эса Туркиядан қочиб кетган PKK аъзоси ва мигрантларга қарши. Голландия бир куч тарафидан голландиялик бўлмаганлардан фойдаланиб мигрантларга қарши уруш очганларнинг ўйинчоғи аҳволига тушганди. Фашист Вилдерс узоқ йиллар Исроилда кўнгилли сифатида мошав номи берилган ва қишлоқ хўжалиги ишларига асосланган қишлоқ аҳоли пунктларида ишлаган. Шу ерда Моссадга қўшилган. Исроил ва минглаб фаластинликни қатл қилган Ариэл Шарон шайдоси эканлигини инглиз нашрлари очиқча ёзмоқда. Голландияда унинг устидан “Исроил учун ишлаш” бўйича бир неча жиноий ишлар очилган фитначидир. Исроилда етиштирилган бўлиб, вазифаси “Динлараро жанжални, ғазаб ва нафратни кучайтириш”дир. Италия ва Словакияда ҳам ирқчи партиялар ҳукумат тепасига келди.

Швеция, Финляндия ва Латвияда радикал ўнгчи партиялар ё ҳукумат ичидан жой олмоқда, ёки қўллаб-қувватланмоқда.

Германияда фашистлар партияси 21% билан иккинчи ўринга кўтарилди. Польша ва Испанияда ҳам вазият шундай.

Францияда ирқчи партия биринчи ўринда. Европадаги фашист партияларга чексиз дастак бериб қўллаб-қувватлаётган Оқ уйнинг расмий нашри кеча “Европани қўрқитган тўлқин: Домино таъсири билан ёйилиб бораётган радикал ўнгчиларнинг кейинги манзили қайси?” сарлавҳали мақола эълон қилди. Мақолада Европа иттифоқидаги қўрқув таҳлил қилинмоқда. Бу мақолалар бекорга ёзилмайди. Ҳамма нарсанинг бир режаси ва бунинг ҳам бир буюртмачиси бор. Йўқсил ва ҳеч кими йўқ халқларнинг қони билан озиқланадиган, болалар ва чақалоқ қатлиомларини оддий нарса деб кўрадиган даражада ваҳшийлашган ғарб бир-бирининг гўштини ейишга тайёрланмоқда. Улар дастаклаётган Исроил ва ноғорасига ўйнаётган АҚШ уларга фитна уруғларини экиб, шу билан зарба беради. Илоҳий адолат тантана қилади. Эзилган, кўчишга мажбурланган мазлумларнинг оҳи, бу “Мигрант кризиси” уларни тору-мор этади...


Бошқа мақолалар

  • 2017-06-16
Учрашув