- 2021-05-08
Норвегиянинг Тромсо шаҳридаги кишилар 22 соат билан дунёнинг энг узун рўзасини тутмоқда. Ёзда икки ой давомида қуёш умуман ботмайдиган шаҳарда ифтор ва саҳарлик икки соат ичида ўтиб кетади.
Қозоғистонда 18 соатдан сал кўпроқ вақт рўза тутилаётган вақтда Скандинавия ўлкаларида бу вақт 22 соат давом этмоқда. Исландиянинг Рейкявик шаҳрида 21 13 дақиқа, Финландия пойтахти Хелсинкида 19 соат 50 дақиқа рўза тутилмоқда. Россия пойтахти Москвада эса рўза 18 соат 37 дақиқа давом этади. АҚшнинг энг катта шаҳри Нью-Йоркда 16 соат 21 дақиқа, Канаданинг пойтахти Оттавада 18 соат 23 дақиқа, Англияда 20 соат, Берлинда 17 соат 6 дақиқа, Парижда 16 соат 36 дақиқа рўза тутилади.
Фаластиннинг Ғаззо шаҳрида 16 соат, Қоҳирада 14 соат 52 дақиқа, Малайзия пойтахти Куала Лумпурда 13 соат 50 дақиқа, Пекинда 12 соат, Жанубий АФрика пойтахти Кейп тоунда 11 соат 50 дақиқа, Автралиянинг Гобарт шаҳрида 11 соат 7 дақиқа, Аргентинанинг Ушуая шаҳрида 9 соат 20 дақиқа, Уммоннинг Вакон қишлоғида эса 3,5 соатгина рўза тутилади.