- 2016-08-01
Разведка ташкилотлари ИШИД (Ироқ Шом ислом давлати)га дунё миқёсида иштирок этаётганларни маълум қилди. 124 ўлкадан жами 15 мингдан ортиқ киши ИШИДга қўшилган. Дунёнинг энг кичик тўртинчи давлати бўлган Тувалудан ҳам 5 нафар кишининг 15 минг км йўл босиб, ИШИДга қўшилгани маълум бўлди.
Тайёрланган ҳисоботда ИШИД тарафидан айниқса бечораҳол яшайдиган жойлардаги мусулмон ёшлари нишонга олинаётганини, бу учун реп мусиқаси ва футбол каби оммавий элементларни ҳам ташвиқот воситаси ҳолига келтирилгани аниқланди. ИШИД бундан ташқари бутун дунёда минглаган турли жамоат ва тариқатлардан ҳам фойдаланаётгани ҳам маълум бўлди.
Ҳисоботга кўра, айниқса Шимолий Африка ва Ўрта Шарқ ўлкаларидан кўплаб ёшларни ўзларига жалб қилишмоқда. Европадаги этник жиҳатдан кам бўлган мусулмонларни ҳам осонлик билан ўзига тортиб, АҚШ, Жанубий Осиё ва Австралия ўлкаларида турли тариқатларни ўз сафларига кўшишга муваффақ бўлди. Етиб бориш ва алоқа қийин бўлган бу нуқтада ваҳҳобийлик ва салафийлик ақидасининг турли тармоқларига боғланган ИШИД дунёнинг тўрт тарафидан ўзига тарафдор тўплади. 124 давлатдан иборат рўйхатда дунёнинг энг кичик тўртинчи ўлкаси Тувалудан ҳам 5 нафар кишининг ИШИД сафида эканлиги эътиборни тортди. бу беш кишининг Тувалудаги Қодиёнийлик сифатида маълум бўлган Аҳмадия жамоатига мансуб эканлиги аниқланди.
Бу орада АҚШнинг “ABC” телевидениясида намойиш этилган баҳслашув дастурида ИШИДнинг интернет орқали қилаётган ташвиқоти ҳақида мутахассислар “ИШИД социал тармоқдаги урушда ғолиб чиқди” деб баҳоладилар. Улар “ИШИД сўнгги технологиялардан фойдаланиб, худди Голливуд фильмларидек юқори сифатда ўзини таништирш фильмларини суратга олмоқда. Сўнгра буларни интернетда чоп этиб, кўпчиликнинг эътиборини тортмоқда. Канадада бўлган ҳужумлар ИШИДнинг бу борада моҳир эканлигини кўрсатмоқда” дейишди.
Қайси ўлкадан неча киши бор:
Тунис 3000;
Саудия Арабистон 2500;
Марокко 1500;
Миср 358;
Жазоир 250;
Ливия 556;
Яман 110;
Сомали 68;
Нигерия 144;
Япония 41;
Хитой 254;
Россия 800;
Афғонистон 23;
Покистон 330;
Австралия 250;
Англия 513;
Германия 1300;
Украина 54;
Албания 148;
Босния 127;
Туркия 411;
Италия 50;
Франция 263;
Испания 108;
АҚШ 681;
Иордания 2089;
Ливан 890;
Канада 79;
Швеция 82;
Австрия 114;
Индонезия 63;
Филиппин 341;
Туркманистон 54;
Сейшел ороллари 32;
Мальдив ороллари 13;
Барбадос 11;
Тринидад Тобаго 8;
Палау 7;
Бурунди 7;
Камбоджа 10;
Гвинея 5;
Тувалу 5;
Кирибати 3.