Дунёда коронавирус хасталари 2,5 миллиондан ошди


  • 22 Апрель, 2020
  • 403

Жаҳонда коронавирус билан хасталанганлар сони 2,5 миллион кишидан ошди.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда хасталар сони 2 миллион 544 минг 769 кишини ташкил этади. Вирусдан ўлганлар сони эса 175 минг 621 киши.

Бу рўйхатда АҚШ биринчи ўринда турибди. Мамлакатда 814 минг 587 та коронавирус хасталиги ҳолати қайд этилган бўлиб, 43 минг 796 киши ҳаётдан кўз юмди.

Испанияда 204 минг 178 нафар хаста ва 21 минг 282 та ўлим ҳолати қайд этилган.

Италияда 183 минг 957 та вирус хастаси ва 24 минг 648 та ўлим ҳолати аниқланган.

Қозоғистонда эса хасталар сони 2025 нафарга етди.


Бошқа мақолалар