- 2014-12-06
Эйнштейндан кейинги даҳо ҳисобланган Стивен Ҳокинг ўлди. У 21 ёшида ALS хасталигига чалинди. Докторлар “бир-икки йиллик умри қолди” дейишди. Лекин ногиронлар аравачасида ўтган 55 йиллик ҳаёти давомида халқаро мукофотлар, миллионлаб сотилган китоблари ва илм дунёсини ларзага солган теориялар билан ҳисса қўшди.
Умрининг 55 йилини ногиронлар аравачасида ўтказган Ҳокинг Оксфорд шаҳрида 1942 йил 8 январь куни туғилди. 21 ёшида Кембриджда талабалик чоғида “Amyotrofik Lateral Skleroz” (ALS) хасталиги ташҳиси қўйилди. Докторлар бир неча йил умри қолганини айтишди. Лекин Ҳокинг рафиқаси далдаси билан илмий тадқиқотларини давом эттирди. Ҳатто 3 нафар фарзанднинг отасига айланди.
Стивен Ҳокинг 14 март куни 76 ёшида ҳаётдан кўз юмди.