Буюк Британия учун тарихий кун


  • 23 Июнь, 2016
  • 1188

Англия, Уэльс, Шотландия ва Шимолий Ирландиядан ташкил топган Буюк Британиянинг Европа иттифоқи аъзолигидан чиқиш-чиқмаслигини белгилайдиган референдум бошланди.  

Референдум маҳаллий соат билан 07.00 да бошланди. Сандиқлар соат 22.00 да бекиладиган референдумда натижалар жума куни эрталаб аниқ бўлиши кутилмоқда.

Референдумда Британияда яшайдиган Ирландия ва миллатлар иттифоқи аъзоси бўлган ўлкаларнинг ватандошлари билан хорижда яшаётган охирги 15 йилда камида бир марта сайловчи қайдидан ўтган инглиз ватандошлари ҳам иштирок этади.

Овоз бериш ёши 18 бўлган бирлашган қиролликда жами 46 миллион 499 минг 537 сайловчи бор. Англия 39 миллион 956 минг 824 сайловчи билан Британиядаги энг муҳим сайловчилар нисбатига эга. Ундан кейин 3 миллион 988 минг 492 билан Шотландия, 2 миллион 270 минг 743 билан Уэльс, 1 миллион 260 минг 955 билан Шимолий Ирландия келмоқда. Гибралтарда эса 24 минг 117 сайловчи референдумда овоз бериши кутилмоқда.

Референдумда сайловчилар “”Бирлашган қироллик Европа аъзоси бўлиб қолиши керакми ёки чиқиши керакми?” деган саволга жавоб беришади.

Европа иттифоқининг асоси бўлган Европа иқтисодиёт ҳамдўстлигига (ЕИҲ) Франциянинг икки ветосидан кейин 1973 йилда қўшилган Британия бу аъзолигини 1975 йили референдум орқали белгилаганди. 41 йил олдинги референдумда сандиқдан 67% қолиш ҳақида қарор чиққанди.

Февраль ойида бошлаган иккинчи референдум даврида тарафлар аввало миграция, иқтисодиёт, ўлканинг глобал таъсири ва суверенитет борасида қарши-қаршига келишди.

Йилда 300 мингдан ортиқ кўчманчи қабул қиладиган бирлашган қиролликда ҳукумат бу рақамни 100 мингга туширишни ваъда қилган бўлса ҳам муваффақ бўла олмайди. ЕИдан ажралиш тарафдошлари иттифоқда қолган вақт мобайнида миграцияни назорат қила олмаслигини айтишмоқда.

Эмигрантларнинг бошида соғлиқ бўлган ҳолда барча жамоат хизматларида муаммолар туғдираётганини айтган ажралиш тарафдорлари ЕИдан келган эмигрантларни бош муаммо қилиб кўрсатмоқда. ЕИда қолиш тарафдорлари эса эмигрантлар тўлаган солиқлар Британияга фойда келтиришини айтишмоқда.

Англия жами экспортнинг 45%ини, жами импортнинг эса 54%ини Европа иттифоқи ўлкаларига қилади ҳамда тахминан 2 миллион ЕИ аъзоси ватандошлари Британияда ишлашади.

ЕИда қолиш тарафдорлари 500 миллионлик бозорнинг Британия иқтисодиёти учун аҳамиятини таъкидлашмоқда. Бундан ташқари ажралиб чиқишнинг иқтисодиётга таъсир қилиши ва миллий даромад 5-6%га камайишини айтиб, оқибатлар ёмон бўлишини билдиришмоқда.

Британиянинг ЕИда қолиш тарафдорлари ўлка иттифоқда қолган тақдирдагина глобал миқёсда сўзга соҳиб бўлишини, акс ҳолда глобал масалаларда овозини йўқотишини таъкидлашмоқда. Ажралиш тарафдорлари эса НАТО ва БМТ хавфсизлик кенгаши аъзолиги Британиянинг дунёдаги ролини сақлаб қолади.

Референдум натижаси Англиянинг ЕИдан чиқиши борасида ижобий бўлса, бунинг дарров ҳаётга татбиқ этилиши кутилмаяпти. Британиянинг ЕИдан ажралиши 2 билан 10 йил орасида давом этиши, бу вақт давомида Англия ЕИ қоидалари амал қилиши айтилмоқда.

ЕИдан чиққан тақдирда Англия ватандошлари ЕИ ўлкаларига саёҳат қилишлари учун виза олиш-олмаслиги ЕИ билан тузиладиган келишувга боғлиқ бўлади.

Муҳофазакор партия ҳукумати даврида 43 йил аввал ЕИҲга аъзо бўлган Британияда референдумдан ЕИдан ажралиш натижаси чиқадиган бўлса, ўлка яна бир муҳофазакор партия ҳукумати даврида иттифоқдан ажралган бўлади. 


Бошқа мақолалар