Шимолий Корея нишонларни маълум қилди


  • 11 Октябрь, 2022
  • 198

Шимолий Корея АҚШнинг Жанубий Корея билан бирга ўтказган ҳарбий машғулоти ортидан амалга оширган ракета синови бўйича баёнот берди. Икки ўлкага пўписа қилинган баёнотда “мақсаднинг душманларни йўқ қилиш” эканлигини билдириб “ҳақиқий урушнинг симуляциясини амалга оширдик” дейилди.

Корея марказий хабар агентлиги (KCNA) сўнгги вақтларда амалга оширилган ракета синовларидан мақсад Жанубий Корея ва АҚШдаги нишонларни “уриш ва йўқ қилиш” учун эканлигини маълум қилди.

“KCNA” АҚШ ва Жанубий Кореянинг авианосец кемаси “USS Ronald Reagan”нинг иштироки билан бошлаган денгиз машғулотига жавобан ракета синови ўтказилганини билдирди.

Шимолий Корея аввалроқ ўтказган ракета синовларининг “қонуний мудофаа” эканлигини айтганди.

Сўнгги икки ҳафтада еттинчи бор ракета синовини ўтказган Шимолий Кореянинг 4 октябрда учирган баллистик ракетаси 2017 йилдан бери илк бор Япониянинг шимоли-шарқидан ўтиб Тинч океанига тушганди.

Ҳамкорликда ўтказилган денгиз машғулотидан кейин “USS Ronald Reagan” кемасининг 5 октябрда Шарқий денгизга (Япон денгизи) қайтиши билдирилганди. Бунинг ортидан Шимолий Корея 6 октябрда Шарқий денгизга иккита баллистик ракета учирди.  


Бошқа мақолалар