ИШИД байрам намозини тақиқлади


  • 14 Июль, 2015
  • 1433

ИШИД назоратидаги Ироқнинг Мусул шаҳрида “бидъат” баҳонаси билан рамазон ҳайити намози тақиқлангани билдирилди.

Курдистон демократик партияси Мусул шаҳри масъули Исмат Ражаб ИШИДнинг байрам намозини тақиқлаб, аҳолини бунга амал қилиши кераклиги ҳақида огоҳлантирганини билдирди.

Исмат Ражаб ИШИДнинг байрам намози ва бутун бидъатлар тақиқланишини халққа маълум қилиб “Байрамда масжидлар кузатилиб, ҳайит намозини ўқиганлар жазолантирилишини” эълон қилди. Террористларнинг ҳайит байрам намозини тақиқлаши маҳаллий аҳолининг норозилигига сабаб бўлганлиги айтилди.

ИШИД 10 июндан бери ишғол остида тутиб турган Мусул шаҳрида қуруқ мевалардан консерваланган тузламалардан мобил телефонгача турли баҳоналар билан тақиқланганди. ИШИД сўнгги бор январь ойида Мавлуд байрамини тақиқлаганди. 


Бошқа мақолалар