Жасадлар бир йилдан буён кўмилмаган


  • 8 Май, 2021
  • 336

“Covid-19”дан энг оғир зарбани олган АҚШда қўрқинчли ҳақиқат ошкор бўлди. Морглар тўлиб кетган Нью-Йоркда жасадлар бир йилдан бери совутувчи юк машиналарида сақланаётгани маълум бўлди.

“The City” номли ташкилот Нью-Йоркнинг Бруклиндаги 39-кўча пирсида вақтинчалик морг сифатида ишлатилган совутувчи юк машиналарида коронавирусдан ўлган 750 кишининг жасади сақланаётганини билдирди. Қабристонга қачон кўмилиши номаълум бўлган жасадларнинг бир йилдан ошиқ вақт сақланаётгани таъкидланди.

Бош тиббий муолажа офиси комиссари ўринбосари Дина Маниотис “Шаҳар администрацияси яқин вақтларда бу жасадларнинг сонини камайтиришга ҳаракат қилади” деди. Юк машиналарида сақланаётган жасадларнинг яқинлари алоқани узганлигини айтиб “Жасадлар эпидемия даврида моддий аҳволи етарли бўлмаган ёки эгаси чиқмаган минглаб ўликлар кўмилган Нью-Йоркнинг Харт Исланд оролига дафн этилади” деди.

“The City”нинг суриштирувига кўра, 2020 йили коронавирусдан ўлган ҳар 10 нафар Нью-Йоркликнинг 1 нафари Харт Исланд оролига кўмилган.

Нью-Йоркнинг Бронкс туманидаги бир орол бўлган Харт Исланд ўтган йили коронавирусдан ўлган ҳеч кими йўқларнинг ёки моддий кучи етарсиз бўлганларнинг тобутларини устма-уст кўмилган қабристони билан машҳур бўлганди.


Бошқа мақолалар