Афғонистонда тупроқ кўчиши


  • 3 Май, 2014
  • 1223

Афғонистонда қаттиқ ёғин ёғиш натижасида юзага келган тупроқ кўчиши оқибатида бир қишлоқ бутунлай тупроқ остида қолди.

Ўлканинг шимоли-шарқидаги юз берган фалокатда дастлабки маълумотларга кўра, 2000 киши йўқолган. Бадахшон минтақаси ҳокими Шоҳ Валиуллоҳ Адибнинг баёнотида Нобо Барик номли қишлоқ яқинидаги тепаликнинг қаттиқ ёғин натижасида кўчиши сабабли тупроқ остида қолди. 400 нафар кишининг ўлгани маълум қилинди. 300 хонадонлик қишлоқнинг учдан бири учун қутқарув ишлари бошланди. Лекин қутқарувчилар учун керакли бўлган техника етарли эмас. Қутқарув ишлари давомида етти нафар киши тупроқ тагидан чиқариб олинди.


Бошқа мақолалар