Маълумот учун 10 миллион доллар


  • 26 Март, 2022
  • 252

Украина уруши билан бирга рус хакерлари ҳам ҳужумларни бошлади. Энг сўнг нефть қайта ишлаш жараёнларига бўлган кибер ҳужумлар вазиятни жиддийлаштирди. АҚШ ташқи ишлари вазирлиги ҳаракатга тушиб, рус хакер Евгений Викторович Гладких ҳақида маълумот берганларга 10 миллион долларгача мукофот берилишини маълум қилди.

Рус кибер ҳужумларига учраган АҚШ чора-тадбирларни кучайтирди. Вазирликдан берилган баёнотда “АҚШ ташқи ишлари вазирлиги адолат учун мукофот (RFJ) дастури доирасида рус хакер Евгений Викторович Гладких ҳақида маълумот берганлар мукофотланади” дейилган.

Баёнотда Гладких хорижий бир ҳукуматнинг кўрсатмаси ёки назорати остида ҳаракат қилаётганига диққат қаратиб, қуйидагилар қайд этилди:

“Гладкихнинг шахси ёки жойлашуви бўйича маълумотлар учун 10 миллион долларгача мукофот берамиз. Гладких АҚШ стратегик пойдеворлариниҳам ўз ичига олган компьютер талончилиги ва суистеъмол қилиш тақиқловини бузмоқда.”


Бошқа мақолалар