Шу кунларга ҳам етдик


  • 25 Июнь, 2016
  • 1108

Ислом дунёсининг қутулиши учун давлат лидерларининг империалист кучларга ўйинчоқ бўлиш ўрнига Туркия президенти Эрдўғон каби жасур бўлиб, Ҳақни ва халқни ҳимоя қилишлари лозим. Эрдўғонга ўхшаган самимий мард раҳбарларнинг сони кўпайиши керак. Девдай Миср зирапчадай Исрорилнинг қули ва мустамлакасидир. Лекин иншаллоҳ яқинда БМТдаги "Безори бешталик"га чек қўйилади.

1945 йили қурилган БМТ халқларнинг ишончини йўқотган. У миллатларнинг эмас, золим ва мустамлакачиларнинг ҳақларини ҳимоя қилиш учун фаолият кўрсатмоқда. Асло адолат қилган эмас. 500 минг сурияликни қатл этган ёвуз Асаддир. Чунки Асад исломият ва суннайларнинг душмани. Эрон асрлар давомида Ватиканнинг энг содиқ иттифоқдоши. Бу гаплар туҳмат, бўҳтон эмас. Ҳужжатлар билан далилланган.

Усмоний империясининг океан ошиб, янги қитъаларга исломиятни элтишига Эрон тўсиқ бўлганди. Усмонийлар қачон сафарга чиқса, Эрон дарров таҳдид қилиб, Усмонийлар билан жанг қилди. Исроил Ислом дунёсининг кўксига санчилган ханжар. Эрон эса ислом дунёсининг вужудига битган саратон (рак)дир. Ҳатто қорасон (гангрена)дир. Шу ханжар билан қорасон таг-томири билан ҳал қилинмагунча, Ислом дунёсининг қайғулари давом этади.

Хоҳ Усмонийларнинг, хоҳ бошқа ислом ўлкаларининг асрлардан буён ҳар соҳада қучган зафарларию муваффақиятининг ягона манбаси исломиятдир.

Англиянинг асли яҳудий бўлган бош вазири Камэрон, Туркия уч мингинчи йилдаям Европа иттифоқига кирмайди, деди. Британияда ўтказилган референдум натижаси эса, бир миллионта овоз фарқ билан ўзларини Европа иттифоқидан чиқиб кетишларини кўрсатиб қўйди. Бу бурилиш нуқтаси. Бу референдум натижаси Европа иттифоқи пойдеворига дарз туширди.

Ўтган йилларда Франция ташқи ишлари вазири ғоятда самимий эътироф қилганди. Эрдўғонга Европа иттифоқига кира олмайсиз деганди. Эрдўғон сабабини сўраганда “Чунки сизлар мусулмонсизлар” деб жавоб берганди. Франциянинг собиқ президентларидан бири ёзган китобида Туркиянинг Европа иттифоқига асло олинмаслиги лозимлигини ёзганди. Сабабини қуйидагича изоҳлаганди: “Европа иттифоқи асосан католиклардан ташкил топган христиан иттифоқидир. Ўтмишдаги Рим императорлигининг ҳозирги меросхўридир.”

Европа иттифоқи Эрдўғонга душман. Эрдўғон Европа иттифоқининг икки юзламачи эканлигини ва ёлғончилигини ҳар хил йиғинларда айтиб келди. Ким билади, балки келажакда Туркия ҳам ЕИ борасида референдум ўтказиши мумкин. 


Бошқа мақолалар