- 2025-10-20
Босния ва Герцеговинанинг шарқидаги Сребреницада 1995 йил июль ойида Босния миллати мансубларига
қарши содир этилган геноцид учун ҳукм қилинган ҳарбий жиноятчи Ратко Младич Сербияда расмий маросим билан дафн этилди.
Босния ва Герцеговинада 1995 йил июль ойида Сребреница геноциди билан бирга мусулмонларга қарши кўплаб қирғинлар ва зулмларнинг асосий айбдорларидан бири бўлган серб генерали Ратко Младич учун Белградда эътирозларга сабаб бўлган дафн маросими ташкил этилди.
8 мингдан ортиқ тинч аҳолини қириб ташлаган ва “Босния қассоби” лақабини олган Младичнинг тобути ҳарбийлар томонидан самолётдан туширилгач, маросим майдонига олиб борилди.
Сербия пойтахтидаги черковда ўтказилган маросимда ҳарбийлар Младичнинг тобути устига ҳарбий қалпоқ ва қилични қўйиб, қоровуллик қилдилар. Черков ташқарисида серб байроқлари осиб қўйилган бўлса, кўчанинг қарама-қарши томонида очилган улкан баннерда “Хуш келибсиз, генерал” деб ёзилганди.
Сербиядаги ҳарбий маросимга Европа Иттифоқидан (ЕИ) норозилик билдирилди. Иттифоқнинг кенгашиш бўйича комиссари Марта Кос “Маросимнинг Белградга қайтарилиши Европага яқин тарихимизнинг энг қоронғу саҳифаларини эслатмоқда”, деб таъкидлаб, 2014 йилдан буён ЕИ аъзолиги учун музокаралар олиб бораётган Сербияга қилмоқчи бўлган ташрифини қолдирди.
Ратко Младич 1942 йилда Босния ва Герцеговинанинг шарқидаги Калиновик яқинидаги Бозановичи қишлоғида туғилган. Ҳарбий таълимни Белградда олган ва Югославия Халқ Армиясида (JNA) фаол хизмат қилган. 1992 йил май ойида Босния ва Герцеговинада янги тузилган Серб Республикаси Армияси Бош штаби бошлиғи этиб тайинланган ва 1996 йилгача бу лавозимда қолган.
ICTY (Собиқ Югославия бўйича халқаро жиноий трибунал) томонидан биринчи марта 1995 йил 24 июлда унга нисбатан айблов хулосаси тайёрланган Младич Босния ва Герцеговинадаги урушдан кейин Сербияга қочиб ўтиб, қарийб 16 йил яширинган. Сербия расмийлари Младич топилмагани ҳақида баёнотлар берганига қарамай, унинг йиллар давомида давлат идораларидаги айрим шахслар томонидан ҳимоя қилингани ҳақидаги гумонлар ўртага чиқди. Маҳаллий телестудиялардан биридаги кўрсатув кадрларида Младич қидирилаётган даврда одам гавжум муҳитларда одамлар билан учрашгани, завқлангани ва суратга тушгани кўринган.
Младич 2011 йил 26 майда Сербиянинг Зренянин шаҳри яқинидаги Лазарево қишлоғида қўлга олинган ва 2011 йил 31 майда Гаагага жўнатилган. Суд жараёни 2012 йил 16 майда бошланган Младич ўзига қўйилган айбловларни қабул қилмади. Младич, хусусан, 1995 йил июль ойида 8 минг 372 босниялик тинч аҳоли қатлиом қилинган Сребреница геноцидининг бош жавобгари ва уюштирувчиси сифатида қабул қилинар эди.