Ф.Гулен CIAнинг одами


  • 28 Июль, 2016
  • 1329

 Россия давлат телеканали “Россия-1” да эфирга узатилган “Воскресный вечер” кўрсатувида Туркиядаги давлат тўнтаришига уриниш ҳақида сўз юритилди. Кўрсатувда иштирок этган Россия давлат думаси депутати Вячеслав Никонов Фетуллоҳ Гуленнинг АҚШнинг разведка ташкилоти CIA учун хизмат қилишини ва АҚШ Гуленни Туркияга қайтармаслигини гапирди. Никонов “Гулен тўрини CIAнинг ўзи қурди. Бу тўнтаришга уринишда АҚШнинг қўли бор. Гуленнинг CIA учун хизмат қилганлигини ва хизмат қилишда давом этаётганини ҳамма билади. Улар Гуленни топширишмайди. Бу орада НАТО Варшава кенгашида ҳеч ким Туркия президенти Эрдўғоннинг қўлини олмади. АҚШ ва НАТО раҳбарлари ҳам. Чунки Эрдўғон кенгашдан уч кун олдин Путин билан ярашганди” деди.

Россия фанлар академияси шарқшунослик тадқиқот институти ходими Руслан Қурбонов эса “Туркия халқи қонуний президенти ва мустақиллиги учун оёққа қалқди. Тўнтаришнинг ҳар одимида CIAнинг изи бор. Гуленнинг Яшил кард (green card)и бекор қилиниши ҳақида қарорга қаршилик кўрсатаётганлар орасида CIA собиқ ходимлари Джорж Фидас ва Грем Фуллер, АҚШнинг Туркиядаги собиқ элчиси Мортон Абрамович кабилар бор” деди.

Шарқшунослик ва миллатлараро тадқиқот маркази директори, турколог Владимир Аватков Гулен тарафдорларининг фош этилиши ҳақида “Россия манфаатлари жиҳатидан бу жуда яхши. Мана шундай давом этиш керак. ФЕТО Россияда тақиқланган. Гуленнинг мактаблари собиқ совет иттифоқи республикаларида бор. Туркияда АҚШга қарши жуда катта норозилик мавжуд. Россия бундан фойдаланиши лозим” деди. 


Бошқа мақолалар