Ҳайит кеч бошланадиган ўлкалар


  • 4 Июнь, 2019
  • 485

Ислом ўлкалари орасида тақвим бирлиги яна таъминланмади. Баъзи ўлкалар бугун ҳам рўза тутиб, ҳайитни эртага нишонлашади. Туркия, Саудия, ва Европа давлатларида жорий йил Рамазон ойи кўплаб ислом ўлкаларида бўлганидек 29 кун бўлиб ва бугун Рамазон ҳайити нишонланди.

Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Миср, Фаластин, Иордания, Сурия, Малайзия, Уммон, Афғонистон, Тунис ва Индонезия эса бугун ҳам рўза тутмоқда. Бу ўлкаларда Рамазон ҳайити 5 июнь куни нишонланади.

Баъзи ўлкаларда ҳилолни кузатишда давом этишмоқда. Бу борада ҳайитни аниқ белгилаш учун ироқликлар ҳилол навбати ташкил қилишган.

Йиллар давомида энг кўп тортишувларга сабаб бўладиган мавзулардан бири бутун ислом географиясининг бир кунда Рамазонни бошлаб, бир кунда ҳайитни нишонлай олмаслигидир. Бу йил бу мавзуда бошчилик қиладиган Саудия Арабистон ва Туркия айни кунда ҳайитни нишонласа ҳам баъзи ўлкалар ҳалигача иккиланмоқда. Улардан бири Ироқ.

Ҳар йили Саудия Арабистонда кўришга одатланган манзарамиз бу йил Ироқда юз бермоқда. Ироқнинг шимолидаги Сулаймония шаҳрида бир гуруҳ кузатувчи шаҳарнинг баланд жойларига чиқиб, Рамазон ойининг тугаши ва Рамазон ҳайити бошланишини билдирадиган янги ҳилолни телескоп ва дурбинлар билан кузатишга уринди.


Бошқа мақолалар