Дунёдаги энг қиммат паспортлар


  • 11 Март, 2021
  • 582

Мутахассислар дунёдаги янги паспорт олиш учун тўланадиган энг қиммат ва энг арзон давлат божига эга давлатлар рўйхатини эълон қилди.

“SavingSpot” АҚШ молия компанияси мутахассислари ўлкадаги ўрта маошга нисбатан паспорт тўловини ҳисобга олган ҳолда масалани ўрганиб чиқишди.

Натижага кўра, энг қиммат паспорт Сурияга тегишли бўлиб, бир паспорт учун 800 доллар (тахминан 336 минг тенге) давлат божи тўланади. 10 йил аввал Сурияда паспорт учун 9 доллар (тахминан 3,7 минг тенге) тўланарди. Паспорт баҳосига ўлкадаги мураккаб сиёсий ҳолат, коррупция, чегара ўтиш пунктларининг бузилиши ва Ғарбнинг муҳожирлар олдидаги қўрқуви таъсир қилди.

Малавида ҳам паспорт олиш қийинроқ. У ерда ўртача маошга эга ишчи паспорт тўловини амалга ошириш учун 983,3 соат ишлаши лозим.

Энг арзон ва олиш осон паспорт Мадагаскарга тегишли. У ерда паспорт бепул берилади. Ундан кейин Арманистон бўлиб, паспорт тўлови 2 долларни (840 тенге атрофида) ташкил этади.

Бутун дунё бўйича янги паспорт олиш учун тўланадиган давлат божи ўртача 74 доллар (31 минг тенге), бу пулни топиш учқун сарфланадиган иш вақти эса 46,6 соатдан иборат.

АҚШ паспорти ҳам қиммат ҳисобланса ҳам ўртача АҚШлик ишчи ўзининг 4,6 соат иш вақтини сарфлаб, паспорт олиши мумкин. Қозоғистонликлар эса янги паспортни 53 долларга (22 минг тенгега яқин) олиб, бу учун 19,9 соат иш вақтини сарфлайди.


Бошқа мақолалар