- 2020-06-24
Миср газ экспортида рекорд даража ўсиш бўлганлигини қайд этди.
Миср нефть ва табиий ресурслар вазири Тарик ал-Мулла вазирликнинг “Facebook”даги расмий саҳифасида Миср табиий газ экспорт қилиш бўйича рекорд кўрсаткичга эришганлигини ёзди.
Хабарда “Жорий йилда табиий газ экспорти 8,4 миллиард долларни ташкил қилиб, 2021 йилги 3,4 миллиард доллардан 171%га ўсди” дейилган.
Вазир бундан ташқари Европа иттифоқи ўлкалари Миср билан ҳамкорликни кенгайтириб, Қоҳирани нефть ва газ сотувчи минтақавий марказга айлантириш борасида ишлар олиб бораётганини таъкидлади.
Аввалроқ Европа ҳайъати раиси Урсула фон дер Лайен Европа иттифоқини энергетик кризисдан зудлик билан чиқариш борасидаги режасини тақдим этганди.