Туркманистонда лайлтулқадр амнистияси


  • 2 Июль, 2016
  • 1197

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Рамазон ойидаги Қадр кечаси муносабати билан 600 дан ортиқ маҳбусни авф этди. Қадр кечаси Рамазон ойининг 27-кечаси нишонланади.

Бу ҳақида фармонини Бердимуҳамедов ҳукуматнинг навбатдаги йиғилишида имзолади. Жазони ўташдан ёки муайян бир жойда яшаш мажбуриятидан 586 нафар Туркманистон ватандоши билан 26 нафар хорижлик озод этилди.

Давлат раҳбари ушбу маҳбуслар Қадр кечасини оила даврасида кутиб олишлари учун қисқа вақт ичида озодликка чиқариш ҳақида кўрсатма берган. 


Бошқа мақолалар