Қирғизистон билан Ўзбекистон муносабатларида янги давр


  • 13 Сентябрь, 2017
  • 816

Қирғизистон халқлар ассамблеяси раиси Токон Мамитов Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бишкекка расмий ташрифини тарихий деб баҳолади.

Мамитов икки ўлка чегара муаммоларини ҳал этишга қаратилган ва 5 сентябрда Бишкекда имзоланган “Давлат чегара келишуви”нинг “тарихий ва стратегик” аҳамиятга эга эканлигига диққат қаратди.

Икки ўлка мустақиллигини эълон қилинишидан бери кутилган кешиувнинг имзоланишини ортидан минтақадаги иқтисодий, молиявий, коммуникация ва икки давлат ватандошларининг борди-келдилари билан боғлиқ муаммолар ҳал этилганлигини қайд этган Мамитов аввалги кун Қирғизистон билан Ўзбекистон орасидаги чегара пунктларида 7 йилдан буён ватандошларни қийнаётган “таклиф мактуби” татбиқининг олиб ташланишини мисол қилиб кўрсатди.

Мамитов қардош бўлган қирғиз ва ўзбекларнинг “масжиди, бозори ва мозори” бир эканлигини таъкидлаб, “Қирғизистонда 700 минг атрофида ўзбек яшайди. Ўзбекистонда 250 мингдан ортиқ қирғиз яшамоқда. Буни асло унутмаслигимиз керак” деди.

Икки ўлка раҳбарлари тортишувли чегара ҳудудлари борасидаги муаммони ҳал этувчи келишув устида бир фикрга кела олишмаса, тарих уларни кечирмаслигини гапириб ўтди. Мамитов бу ҳақда “Ўрта Осиёда Фарғона водийсини бўлишиб турган ўлкалар орасида чегара борасида келишувга келиш-келмаслиги ҳаммани қизиқтирган масалалардан бири. Чегара муаммоси ҳал этилса, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон-Ғарбий Европа темирйўли лойиҳаси тезлашади. Бу темир йўли масофаси Россия устидан ўтганга қараганда анча қисқадир” деди.


Бошқа мақолалар