Каспий денгизи сатҳи кўтарилди


  • 1 Июль, 2024
  • 125

Қозоғистон сув ресурслари ва ирригация вазирлиги Каспий денгизининг шимоли-шарқий ҳудудида сув сатҳи кўтарилганини маълум қилди.

Вазирлик маълумотларига кўра, Каспий денгизининг сатҳи йил бошидан 119 сантиметрга кўтарилган. Бунга апрель-май ойларида Жайиқ дарёси орқали катта миқдорда тошқин сувлари тушгани сабаб бўлган. Сув тошқинлари вақтида денгизга Жайиқ дарёси орқали 7,4 миллиард кубометр сув келиб тушган. Бундан ташқари, тошқин сувларини денгизга етказиш мақсадида қўшимча каналлардан ҳам фойдаланилган. Улар орқали яна 350 миллион кубометр сув қуйилган.

Сув ресурслари ва ирригация вазири ўринбосари Нурлан Алдамжаров “Тошқин сувлари фақат сув омборларида тўпланиб қолмай, балки 12,4 миллиард кубометр сув сув ҳавзаларига, кўрфазларга ва сув бостирилган майсазорларга йўналтирилган. Тошқинлар бошланганидан буён Балхаш кўлига 3,3 миллиард кубометр сув йўналтирилган. Бундан ташқари, шимолий Оролга 1,1 миллиард кубометр сув йўналтирилган”, деди.

Аввалроқ Орол денгизининг шимолий қисмида сув сатҳи кўтарилгани хабар берилганди.


Бошқа мақолалар