- 2017-02-11
Террористик ташкилот бўлган ДАИШ аъзоси байрам олдидан динимизнинг энг муқаддас жойларидан бири бўлган Масжиди Набавийнинг олдида ўзини портлатди.
Саудия Арабистон сўнгги икки кун ичида бир қатор терактларга саҳна бўлди. Буларнинг энг ахлоқсиз ва тубани Мадинадаги масжиди Набавийга бўлган ҳужумдир. Қўли қонга ботган террор ташкилоти ДАИШ аъзоси кеча шом азони айтилаётган вақтда жонли бомбани ишга туширди. Ичида жаноби Пайғамбаримизнинг қабри бўлган масжиди Набавий олдига келган террорист назорат нуқтасида ўзини портлатди. Терактда 2 нафар оддий аҳоли, жами 6 киши ҳалок бўлди. 10 киши жароҳат олди.
Воқеа жойидан олов ва қуюқ тутун кўтарилди. Арафа куни исломнинг юрагига йўналтирилган теракт мусулмонларнинг норозилигига сабаб бўлди. Бу терактдан бироз аввал Катиф шаҳрида шайх Фараж ал Амрон масжидида икки нафар жонли бомба ҳужум уюштирди. Теракт натижасида ҳеч ким жабр кўрмаган.
АҚШнинг Жиддадаги элчихонаси олдида “Тўхта!” деган огоҳлантиришга бўйсунмаган шубҳали шахсга хавфсизлик кучлари ўт очди. Шубҳали шахс полиция ходимлари томон югуриб, устидаги бомбани портлатди. Террорист ўлди, икки полиция ходими жароҳат олди.