Washington Post: АҚШда гражданлар уруши!


  • 9 Июль, 2016
  • 1101

АҚШ полицияси ўтган ҳафта икки нафар қора танли кишини камералар олдида отиб ташлади. Қора танли аҳоли норозилик билдириб, кўчаларга чиқишди. Далласдаги норозилик намойишида эса ўт очар қуроллар тилга кирди. 5 нафар полиция ходими ўлди, 6 нафари жароҳат олди. Ўлка тревога ҳолатига келди. Полиция кўчаларда оқ танлиларга қучоқ очиб, қора танлиларга қарши ов бошланди.

АҚШда сўнгги йилларда кун тартибидан тушмаётган полициянинг айниқса қора танлиларга қарши ҳаддан ташқари ортиқ куч ишлатиши билан боғлиқ тортишувлар Луизиана ва Миннесота штатларида кетма-кет юз берган полиция тарафидан отиб ўлдирилган қора танлилар сабабли яна авжга чиқди. Луизиана штатининг пойтахти Батон-Ружда сешанба куни рўй берган ҳодисада 37 йшли қора танли йигит Элтон Стерлинг ҳибсга олинаётганида полиция тарафидан отиб ўлдирилди. Бир кун ўтгач бу сафар Миннесотада 32 ёшли Филандо Кастил оқ танли полиция ходимининг қуролидан отилган ўқдан ҳалок бўлди. Полиция орқа фараси ёнмаганлиги учун тўхтатган автомобилдаги Кастилга ташқаридан ўқ узди. Шу пайт Кастилнинг ёнидаги шериги бу онларни тасвирга олиб “Facebook” орқали тўғридан-тўғри эълон қилди. Видеода Кастил қурол олиб юришга бўлган рухсатномасини кўрсатишга уринганида отиб ўлдирилгани аниқ кўириниб турибди.

Бир кун оралиғида икки ўхшаш воқеанинг юз бериши аҳолининг полицияга нисбатан ғазабини оширди. АҚШ миқёсида кеча кўплаб шаҳарларда полиция шиддати ва ирқчиликка қарши норозилик намойишлари ўтказилди. Далласдаги намойишлар эса қонга беланди. Норозилик намойишлари вақтида полицияга қарши ўқ узилди. Ҳужумда 5 нафар полиция ҳаётдан кўз юмди, 6 полициячи яраланди. Ҳодисадан кейин 3 киши ҳибсга олинди ва полицияга ўқ узишни давом эттирган ҳамда атрофга бомба қўйганлигини айтган тўртинчи киши ҳибсга олинди. Шаҳарда бутун автобус ва поезд йўналишлари тўхтатилди. Америка граждан авиацияси бошқармаси ҳам шаҳар устидан ўтадиган тижорий парвозларни чеклади. Ҳужумни “Black Power Political Organisation” номли гуруҳ зиммасига олди.

Далласда полиция шиддатига норозилик намойишлари вақтида полицияга ўт очилганидан кейин ижтимоий тармоқда ва асосий матбуотда бир кишининг фотосурати тезлик билан ёйилди. Фотосуратдаги киши қора танли эди, камуфляж тусли футболка кийганди. Елкасида милтиққа ўхшаган нарса бор эди. Даллас полиция бошқармаси “Гумондор” деб тарқатган фотосурат ўн минг мартадан ортиқ бўлишилди. Лекин айбдорларни топиш ўрнига ўзига қулай бўлган бирини айбдор деб эълон қилган Даллас полиция бошқармаси ҳамма нарсага балогардон қилиб тинч намойишларни ташкил қилган Кори Хьюзнинг укаси Маркни кўрсатди. Марк учун ижтимоий тармоқда ур-сур бошланиб, унинг кўрилган жойида ўлдирилиши маълум қилинди. Натижада Марк Хьюз ўлдирилмаслиги учун полицияга ўзи таслим бўлди. Ўтказилган терговда эса унинг айбсиз эканлиги маълум бўлди. Лекин Даллас полиция бошқармаси уни айбдор деб эълон қилган хабарини ҳануз интернет саҳифасидан олиб ташламади.

АҚШ президенти Барак Обама полиция ўлдирган қора танлилар ҳақида “Америкаликларнинг безовталанишига сабаб бор. Қора танли ватандошларнинг кўпи оқ танлиларга кўра бошқача муомала кўраётганлигини ўйлайди. Полиция бошқармаларидаги ислоҳотлар эса жуда секин илгариламоқда” деди. Даллас ҳужумидан кейин нутқ сўзлаган Обама бу сафар “Даҳшатга тушдик. Ҳужумга жавобгарлар жазоланади” деди.

Даллас ҳужуми АҚШ матбуотида улкан акс-садо берди. Кўплаб АҚШ газеталари қора танлиларнинг шиддатини танқид қилди. “Washington Post” газетаси бўлиб ўтган воқеалар ҳақида “гражданлар уруши” иборасини ишлатди.

АҚШ полиция департаменти маълумотларига кўра, АҚШ полицияси жорий йилнинг бошидан бери 125 нафар қора танли ватандошни ўлдирди. Полиция шиддатига қарши курашган “Полиция тарафидан ўлдирилганлар” номли жамоатчилик ташкилотининг маълумотларига кўра эса, 2015 йили полиция тарафидан ўлдирилган қора танли вантандошлар сони 328 нафарга етган. 


Бошқа мақолалар