- 2018-07-25
АҚШнинг 19 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Нью-Йорк штатидаги жиноят ва зўравонлик кўрсаткичларининг ортиб кетиши метроларда янги хавфсизлик чораларини татбиқ этишга олиб келди. Эълон қилинган 5 моддалик янги режага кўра энди метро станцияларида миллий гвардия аскарлари хизмат олиб боради.
АҚШнинг Нью-Йорк штатидаги метро станцияларида юз берган жиноятлар кўрсаткичи январь ойида 45%га ортди. Штат администрацияси бунга қарши чора сифатида метроларни хавфсиз ҳолга келтириш учун 5 моддалик чора-тадбирларни ишлаб чиқди.
Нью-Йорк губернатори Кети Хочул режага мувофиқ 750 нафар миллий гвардия аскари ва 250 нафар полиция ходими станцияга кириш жойларида хизмат олиб боришини маълум қилди. Губернатор журналистларга берган интервьюсида “Ишига, оиласига ёки шифокор қабулига кетаётган ҳеч бир одам ёнидаги кишининг ҳалокатли қуролга эга эканлигидан хавфсирамаслиги лозим” деди.
Губернатор судьяларга бирдан ортиқ жиноят ишлаганларнинг Нью-Йоркдаги метроларга минишини тақиқловчи қонун лойиҳаси тайёрлашга кўрсатма берганлигини айтди.